Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда

14.01.2022, 10:08

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда

O’zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши “Ўзбекистон-биз учун ягона ва буюк Ватан” мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий тадбирни ўтказди.

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Ана шундай ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Айнан уларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматлари туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан O’zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ширин шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими, Ширин шаҳар маданият бўлими, Ширин шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида Ширин шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида “Ўзбекистон – биз учун ягона ва буюк Ватан” мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ширин шаҳар Маданият бўлими бадиий жамоаси ва Сайҳунободлик ҳаваскор хонандалар томонидан  Ватанни, тинчлигимизни, озодлигимизни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир якунида ҳарбий қисмларда намунали хизмат фаолиятини олиб бораётган бир қатор хизматчиларга O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Ширин шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир якунида  ҳарбийлар томонидан жанговор машқлар саҳнаси намойиш этилди.

    OʼzLiDeP Сирдарё вилоят  Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+