O`zLiDeP “Аёллар қаноти” Қуролли Кучлар академияси офицерлари ва тингловчиларини байрам билан табриклади

14.01.2022, 10:10

O`zLiDeP “Аёллар қаноти” Қуролли Кучлар академияси офицерлари ва тингловчиларини байрам билан табриклади

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳамкорликда Қуролли кучларнинг 30 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз - янги Ўзбекистон таянчи, мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир”мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси биносида ташкил қилинди.

Маълумки, Ватан ҳимояси барча фуқаро, энг аввало ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун юксак фахр, беназир ифтихор бўлган. Юрт ҳимояси тарихнинг турли даврларида барча давлат ва элатларнинг мард, жасур ўғлонлари учун муқаддас вазифа ҳисобланган. Давлатнинг мудофаа функцияси ҳар бир мамлакатда асосий фаолият йўналишлари қаторидан жой олиш билан бирга, давлат бутунлигини сақлаши учун юрт фаровонлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳудудлари чегараларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратганлар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Нигора Кутлимуратова, Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси аъзоси  Феруза Нигматова, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси бошлиғи ўринбосари полковник Алишер Эргашев, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан барча йиғилганларни табриклаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Тадбир жуда қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбирда ҳарбийларимиз ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

O`zLiDeP “Аёллар қаноти” Қуролли Кучлар академияси офицерлари ва тингловчиларини байрам билан табриклаб, партиянинг ташакурномаси тақдим қилди.

Умида Марупова,

 O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни

ва мавқеини ошириш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1077
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+