Хоразмлик партиядошлар ҳарбийларни байрам билан табриклади

14.01.2022, 10:13

Хоразмлик партиядошлар ҳарбийларни байрам билан табриклади

Жойларда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги” дастури доирасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиб, мамлакатимиз ва халқимиз тинчлик-осойишталигини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчиларга юксак эҳтиром кўрсатилди. 

Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгашида тадбир ташкил этилди. Унда партия вилоят ва Урганч шаҳар кенгаши вакиллари йиғилганларни байрам билан табрикладилар.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этувчи янги Мудофаа тизимининг ишлаб чиқилгани Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, халқимизнинг бахтли, фаровон ҳаётининг муҳим кафолатига айланди, — дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгаши раҳбари Даврон Ибрагимов . — “Армия ва халқ — бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ҳамда амалий ҳаракат ҳар бир инсон қалбида ватанпарварлик, она юртга садоқат ҳиссини ошириб, барчамизни эзгу мақсад атрофида бирлаштирмоқда.

Бугунги кунда мазкур Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгаши ёшларни давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ва муҳтож оилалар фарзандларини турли касбларга тайёрлашда катта хизмат қилмоқда. Хусусан ўтган йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 2000 га яқин ёшларни 10 дан ортиқ турли касбларга имтиёзли равишда тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшган.

Партия вакиллари байрам муносабати билан ташкилот таркибидаги бошланғич партия аъзоларини табриклаб уларнинг шарафли ва масъулиятли вазифаларида куч-қувватлар тиладилар ва партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Шарифа Хажиева,

O’zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+