Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди

14.01.2022, 10:17

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди

O’zLiDeP Мирзаобод тумани Кенгаши “Ўзбекистон - биз учун ягона ва буюк Ватан” мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик ва маданий-маърифий тадбирни ўтказди

Халқимизнинг «Билаги зўр бирни енгади, билими зўр-мингни» деган мақолида чуқур маъно бор. Шу нуқтаи назардан, Қуролли Кучларимизни модернизация қилиш, хусусан, ҳарбий таълим соҳасига замонавий билим, илғор хорижий тажрибалар, ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаяпти. Айниқса, шахсий таркиб ўртасида миллий ўзликни англаш ва жанговар руҳни, ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга эътибор оширилаяпти.

Мирзаобод туманида жойлашган сафарбарликка чақирув хизмати батальонида Ўзбекистон қуролли Кучларининг ташкил топганига 30 йил тўлиши муносабати ва 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган байрамона учрашув кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбирга жам бўлган аскарлар учун табрик йўллаган O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Сулаймонов, туман Кенгаши депутатлари Ҳамроқул Соҳибов ва Шоҳиста Жумабоевалар аскарлар мисолида бутун ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига тилакларини билдиришди.

Ҳарбий қисм подпольковниги Феруз Комиловнинг байрам тадбири ҳаммага жўшқинлик бахш этди.

Сирдарё вилоят “Сирдарё наволари” ашула ва рақс ансамбли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатулло Холиқов ижросидаги бадиий дастур тинчлик ва озод юртнинг таронаси бўлиб янгради.

O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Сулаймонов, аскарларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Байрам тадбири сафарбарликка чақирув хизмати батальони гуруҳ командири катта лейтенант Д.Ниязовнинг хонадонида давом этди. O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари А. Сулаймонов ва туман Кенгаши депутати Ш.Жумабоевалар Д.Ниязов истиқомат қилаётган  Гулистон шаҳри “Янги ҳаёт” маҳалласи 6-уй 2- хонадонида суҳбат қуришди. Оилабошининг фарзандлари билан олиб бораётган машғулотлари, кундалик ҳаёти билан қизиқишди.

- Фарзандларимиз ҳам менинг ҳарбий қисмда хизмат қилишимдан фахрланишади. Фильмларда аскарларни кўриб қолишса “Дада, булар сизнинг ўртоқларингизми?” дейишади. Айниқса, ўғлим билан машқ бажариб турамиз.

O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгашининг эсдалик совғаларидан жажжи аскарлар ҳам хурсанд бўлишди.

OʼzLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    647
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+