Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ

14.01.2022, 10:30

Муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ

Жонажон Ватанимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб, шарафли ва муқаддас бурчни мардонавар адо этаётган ҳарбий йигитларимизни қанча ардоқласак, шунча кам. Чунки юртимиз осмонининг мусаффолиги, тинчлигимиз, хотиржамлигимиз ва юртимиз тараққиёти негизида шу мард ва жасур ўғлонларимизнинг тунлари мижжа қоқмай постларида сергак туришлари мужассамдир.

Бу йил Қуролли Кучларимиз ташкил топганига 30 йил тўлди. Бу улуғ сана мамлакатимизда ўзгача шоду хуррамлик билан тантана қилинмоқда. Мактаблар, лицейлар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмлар ва меҳнат жамоаларида ўтказилаётган байромана тадбирлар ҳар бир ёш йигит ва қизларда юртга муҳаббат ҳисларини уйғотмоқда. Айниқса, Қуролли Кучларимизнинг жангавор шайлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини янгилаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш, ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётганлигини эътироф этииш жоиз.

Бинобарин, ҳарбий куч-қудратимизни мустаҳкамлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар заҳирасини яратиш ва Армиямиз куч-қудратини юксалтириш масалалари Юртбошимиз томонидан олға сурилаётган Тараққиёт стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Унда давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Ўзбекистон Республикасининг “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш Миллий марказини замонавий алоқа ва ахборотлаштириш воситалари билан жиҳозлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимини яратиш бўйича дастурлар амалга оширилади.

Мутафаакир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган азму шижоатли ҳарбийларимиз – ғоят масъулиятли ва олижаноб  вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фаҳрланамиз.

Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси

  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+