“Yoshlar bilan” лойиҳаси: “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим вазифа”

14.01.2022, 10:39

“Yoshlar bilan” лойиҳаси: “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим вазифа”

“Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва унинг самарадорлиги муҳокама қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари билан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини ривожлантиришга оид бир қатор вазифалар белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

- ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш;

- ёшларда миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш;

- миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани;

- ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини ошириш;

- ёшларда турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;

- замонавий ҳарбий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш;

- Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш механизмлари келишиб олинди.

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+