Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

14.01.2022, 16:02

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши “Аллар қаноти” ташаббуси билан  партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилбар Ахмедова бошчилигида “Ўз бизнесингни бошла” мавзусида ўқув машғулоти ҳамда маҳорат дарси  ташкил этилди.

Тадбир “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси  вилоят ҳудудий бўлими Бошланғич партия ташкилотида ташкил қилинган бўлиб, унда Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ҳамда ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган аёллар, жами 17 нафар иштирокчи қатнашди.

Тадбирдан кўзланган мақсад эса ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашишдан иборатдир. Маҳорат дарсини партия сафидаги тажрибали тадбикор аёллар, “Аёллар қаноти” фаоллари Р.Махмудова ҳамда У.Исмоиловалар олиб боришди ва иштирокчилар билан  ўз фаолиятлари юзасидан фикрлашишди.

Тадбир давомида Дилбар Ахмедова сўзга чиқиб, мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар, бу соҳага оид бир қатор Фармон ва қарорлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди, иштирокчиларни партия дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар билан батафсил таништирди.

O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+