Депутат кўмагида йўналишли автобус қатнови йўлга қўйиладиган бўлди

14.01.2022, 16:04

Депутат кўмагида йўналишли автобус қатнови  йўлга қўйиладиган бўлди

Барча ҳудудларда бўлганидек, жорий йилнинг  январ ойидан бошлаб, Бухоро вилоятида ҳам МФЙларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади. МФЙларда ишсизликни кисқартириш, фуқароларнинг бизнес-лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, касбга ўқитиш каби бошқа бир қатор зарур ҳаётий масалаларда аҳолига кумак беришда партия фаоллари ҳамда депутатлар ҳам МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда жонбозлик кўрсатмоқдалар.

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг энг ёш, фаол  депутати, “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари К. Қудратов ҳамда Бухоро шаҳрининг Отбозор МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Х. Нематовлар томонидан МФЙ фуқаролари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, маҳаллаларга давлат томонидан қаратилаётган кучли эътибор, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, оила фаровонлигини ошириш ҳамда қўшимча даромадини кўпайтириш мақсадида берилаётган имтиёзлар, янгиликлар хусусида тегишли тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, учрашув доирасида маҳалла фуқаролари томонидан билдирилган мурожаатлар ҳам ўрганиб чиқилди.  12 435 нафар аҳоли 2252 та оила истиқомат қилувчи Отбозор МФЙ ҳудуддаги энг яқин деҳқон бозори  ҳам 7 км. узоқликдаги масофада жойлашган. Бироқ, аҳолининг бир неча маротаба қилган мурожаатларига қарамай ушбу ҳудудда йўналишли автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан  вилоят транспорт бошқармаси раҳбариятига депутатлик сўрови юборилди. Муаммонинг белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилиши депутат назоратига олинди.

Шу куни депутат К.Қудратов томонидан МФЙда истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд оила вакиллари ҳолидан хабар олиниб, уларга бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатиб берилди.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+