Тараққиёт стратегиясига 10 га яқин таклифлар билдирилди

14.01.2022, 16:05

Тараққиёт стратегиясига 10 га яқин таклифлар билдирилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони  лойиҳаси  муҳокамасига  бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Ёшлар қаноти” фаоллари, депутатлар ҳамда электорат вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан Фармон лойиҳасига бир қанча таклифлар билдириб ўтилди.

Тадбиркорлик субьектларига солиқ юкламасини камайтиришда тадбиркорларнинг нечта иш ўрни яратганига алоҳида эътибор қаратиш, агар ўнта ва ундан ортиқ доимий иш ўринларини яратган бўлса солиқ ставкасини 2 баробар камайтириш, шароити “оғир” бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва бу жараёнга айнан шу ҳудудда истиқомат қилаётган тажрибали инсонларни жалб қилган ҳолда ҳудуднинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш жараёнида артизан қудуқлар орқали ичимлик сувидан суғоришда фойдаланаётган фермерлар учун томчилаб суғориш технологиясини жорий этишни мажбурийлигини таъминлаш ва шу  каби 10 га яқин таклифлар ўртага ташлангани лойиҳа муҳокамасида ёшларимизнинг фаол иштирок этаётгани далолатидир.

Холбек АСАТОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    126
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+