Жиззахда мардлар қўриқлайди ватанни мавзусида тадбир бўлиб ўтди

14.01.2022, 16:06

Жиззахда мардлар қўриқлайди ватанни мавзусида  тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг
30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Жиззах  вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.

Айниқса, ватанпарварлик ойлиги доирасида жойларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси  Жиззах ҳарбий горнизонида ташкил этилди.

“Мардлар қўриқлайди Ватанни!” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Ватан тинчлиги, халқ хотиржамлиги, фаровон ҳаётга ишонч, албатта, ватан ҳимоячиларининг беқиёс меҳнатлари самараси эканлиги таъкидланди.

«Бугунги кунда Ҳукуматимиз томнидан мамлакатда мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, -  дейди  O`zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти бўлим мудири Холмат Тўраев.

Халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ушбу соҳадаги қадрият ва анъаналаримизни тарғиб этиш мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар вилоятнинг барча туман, шаҳар Кенгашларида давом этмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида Жиззах ҳарбий Горнизони Ҳарбий оркестрининг муносиб чиқишлари тадбир иштирокчиларини мамнун этди.

Холбек АСАТОВ,

О`zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши

 Ёшлар ва бизнес тузилмалари

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+