Қойилмақом ҳисоб-китоб

14.01.2022, 16:07

Қойилмақом ҳисоб-китоб

Ментал математика амални мияда калькулятордан ҳам тезроқ ҳисоблашни ўргатади. Бу дастур ёрдамида ёш авлод нафақат ўқишда муаваффақиятга эришадилар, балки ҳаётда фаол бўлиб, аниқ мақсадга интилувчан бўлиб улғаяди. Мутахасисларнинг таҳлилларига кўра, ментал арифметика 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларни ақлий тафаккурини жадал юксалишида муҳим аҳамият касб этади.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Шаҳрисабз туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижод мактаби ташаббуси билан Шаҳрисабз туманида 4-16 ёшли болалар ўртасида ментал арифметика бўйича ўтказилган “Қойилмақом ҳисоб китоб” мавзуидаги минтақавий мусобақа ҳам ёш авлод тафаккурини чиниқтириш, ақлий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади. Унда  Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидан 100 нафар иштирокчи бир қатор йўналишлар бўйича баҳс олиб боришди. 

“Диққатни жамлаш, рақамларда тасвирий хотира, ижодий фикрлаш, тинглаш ва кузатувчанлик ҳамда эшитганларни тасаввур қилиш” йўналишларида ўтказилган қизиқарли мусобақада энг юқори  балл тўплаган 5 ёшли Диёра Қўшшаева, 8 ёшли Бекзод Зокиров, 9 ёшли Алибек Муртазоев, 10 ёшли Улуғбек Абдураҳмонов ғолиб деб топилишди. Ғолиб ва совриндорлар O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Шаҳрисабз туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижод мактабининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    93
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+