Тараққиёт стратегияси: ҳудудларда “Хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари” ва кластерлар ташкил қилинади

14.01.2022, 16:07

Тараққиёт стратегияси: ҳудудларда “Хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари” ва кластерлар ташкил қилинади

O’zLiDeP Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши "Аёллар қаноти" ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси   ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси  - фаровонлигимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Шахло Тоғаева  “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси лойиҳасининг 7 йўналиши ҳамда унда кўрсатиб ўтилган 94 та банд бўйича тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Давра суҳбати иштирокчилари Тараққиёт стратегиясининг 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”да  ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, “Хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари” ва кластерларни ташкил қилиш, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий марказлар очиш чораларини кўриш борасида белгиланган дастурларни қўллаб-қувватладилар ва ўзларининг тақлиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+