Шўртан газ кимё мажмуасида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

14.01.2022, 16:09

Шўртан газ кимё мажмуасида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

Шўртан газ кимё мажмуасида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларига қарашли 99750 – сонли ҳамда 99150-сонли ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари, мажмуа ишчи-хизматчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Байрамона руҳ ва кўтаринка кайфият ҳукмронлик қилган шодёналарда фидокорона хизматлари учун  ҳарбий қисмларнинг бир гуруҳ зобит ва аскарлари  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Байрам тадбири давомида мажмуа ёшлари ва ҳарбийлар иштирокида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг байрамона сони бўлиб ўтди. Тадбир нафақат юракка яқин сўзлар, чиройли тилаклардан иборат бўлди балки,  ҳарбийча жанговар қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+