Депутатлар 189 нафар кекса-нуронийлар, беморлар ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олишди

14.01.2022, 16:10

Депутатлар 189 нафар кекса-нуронийлар, беморлар ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олишди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳрининг Сумалак гузари, Маданий, Шаршара, Ғишткўприк, Гулпора, Соҳибкор, Амир Темур, Чинор, Шарқ тонги ва Чорсу маҳаллаларида хонадонма - хонадон юриб, кекса-нуронийлар, беморлар ва эҳтиёжманд фуқаролар билан учрашди, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Аҳоли вакилларига 2022 йил - “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да халқимизнинг ҳаёти янада фаровон, маҳалларимиз обод ва кўркам бўлиши борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши борасида тушунтиришлар берилди.

Учрашувлар давомида маҳаллалардаги 189 нафар кекса-нуронийлар, беморлар ва эҳтиёжманд фуқароларга гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

 Зеро инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг фаровон яшашини таъминлаш, одамларни ҳар бир кунидан ва ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+