Самарқандлик ҳарбийлар партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди

14.01.2022, 16:11

Самарқандлик ҳарбийлар партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ҳамкорлигида Қуролли кучларнинг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз - янги Ўзбекистон таянчи, мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзусида тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда O`zLiDeP Самарқанд вилоя Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири М.Чулиева, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатининг ёрдамчиси А.Ҳаққулов сўзга чиқиб, ҳарбийларни байрам билан табриклашди.

- Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш, ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Соҳага оид қонунчиликни мустаҳкамлашга катта эътибор берилиб, бир қатор қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунларнинг қабул қилиниши милллий армиямизнинг салоҳиятини, жанговорлик даражасини оширишга хизмат қиляпти. Миллий армиямизда ўз бурчини ўтаб қайтган фуқароларнинг кейинги фаолияти ҳам давлатимизнинг доимий эътиборида. Олий ўқув юртларига ўқишга киришда уларга алоҳида имтиёзлар белгилангани, ишга жойлашишда амалий ёрдам кўрсатилаётгани ана шулар жумласидандир.

Айниқса, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасининг еттинчи йўналишида ҳам Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш ҳамда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга ошириш борасида алоҳида тўхталиб ўтилган, - дейди O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлими мудири М.Чулиева.

Тадбир якунида бир гуруҳ ҳарбийлар O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг Ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+