Тараққиёт стратегияси: Инсон капитали, уни қандай ривожлантириш мумкин?

14.01.2022, 16:12

Тараққиёт стратегияси: Инсон капитали, уни қандай ривожлантириш мумкин?

Хабарингиз бор, “Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисда”ги фармони лойиҳаси 1-15 январь кунлари давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Унда жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда
кейинги йилларда “Ҳаркатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ўрин олган.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда ушбу фармон лойиҳасида келтирилган барча йўналишлар хусусида маълумот берилди. Унда сўз олган, вилоят Кенгаши раиси Алишер Рўзиев ушбу лойиҳадаги йўналишлардан келиб чиқиб, партиянинг туман ҳамда вилоят Кенгаши  депутатлари томонидан қатор таклифлар берилиб, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига тақдим этилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Айниқса, инсон капиталини ривожлантириш, умумбашарий муаммоларга милдлий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топишга қаратилган таклифлар ўринли эканлигини таъкидлади. Маҳалланинг фаол модели қандай бўлиши, таълим сифатини яхшилаш ва яна бошқа ижтимоий масалаларни қуйи поғонадан бошлаб ечиш кераклиги борасида ҳам муҳокама қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+