O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари кластер усулида фаолият юритаётган БПТ фаолияти билан танишди

17.01.2022, 11:54

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари кластер усулида фаолият юритаётган БПТ фаолияти билан танишди

Ғиждувон туманидаги “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ  фаолияти кластер усулида ташкил этилган бўлиб, бу ерда бир нечта жараёнда иш олиб борилади. Дастлаб пахта хом ашёсини, сўнгра эса пахта толасини қайта ишлаш ҳамда сўнгги босқичда ип калава ишлаб чиқариш ана шундай муҳим жараёнлардир. Корхонада бугунги кунда 200 киши доимий иш билан таъминланган. Ип калава ишлаб чиқариш, мато тўқиш ва бўяш, гул босиш, тикув цехларида ҳамиша иш қизғин. Ҳудуддаги ёғ-мой заводи  маҳсулотларига ҳам талаб катта. Донни қайта ишлаш цехларида ҳам эндиликда кундалик меҳнат бир маромда давом этмоқда. Чорвачилик комплексида парваришланаётган 1700 бош қорамол аҳолини гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш имконини бераяпти.

Корхона маҳсулотларига ҳорижда ҳам талаб катта. Биргина ўтган 2021 йилда Россия, Эрон, Туркия,  Хитой, Миср,  Қирғизистон, Польша, Италия сингари  чет эл давлатларига  жами 17 миллион АҚШ доллари миқдорида   тўқимачмлик маҳсулотлари экспорт қилинди.

O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини туман миқёсида  бажаришда янги марраларга интилаётган корхонада ташкил этилган БПТ нинг ўз ўрни бор. Партиянинг ушбу қуйи бўғини ўз фаолиятини бор –йўғи 11 нафар маслакдош билан бошлаган бўлса, бугунги кунда унинг ҳисобида    163 нафар  аъзо бор.

Корхона ишчи хизматчилари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда партия вакиллари, депутатлар мазкур корхона фаолиятини танишишдан бошланди. Суҳбат жараёнида тадбиркорларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида сўз юритилди.

Партия  ва унинг  келгусидаги мақсад ва вазифалари, истиқболли лойиҳалари, айниқса  аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга  қаратилган  партиявий ишланмалар аҳамияти ва уларнинг ҳудудлардаги ижроси юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Бу ҳақда O'zLiDeP вилоят Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Робия Салихова ўз фикр–мулоҳазаларини баён этди.

Партия вилоят ва Ғиждувон тумани Кенгашлари масъул ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизнинг турли соҳаларида ўзини тўла оқлаётган кластер тизими афзалликлари ҳаётий мисолларга таянган ҳолда асослаб берилди.

Шу куни бу ерда партия сафига янги қабул қилинган бир гуруҳ  аъзолар тегишли гувоҳномаларни қабул қилиб олдилар. Корхона раҳбари ва БПТ раиси Нодир Умаровга партия фаоли сифатида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурномаси топширилди.

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+