O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида аҳоли томорқаларини ўрганяпти

18.01.2022, 16:27

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида аҳоли томорқаларини ўрганяпти

O‘zLiDeP Вобкент тумани Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, туман Кенгаши депутати Шамсия Саидова “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида "Шакаркент” маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашдилар ҳамда уларнинг яшаш шароитларини ўргандилар.

Жумладан, ўз томорқаларида иссиқхона ташкил қилиш орқали тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Ҳусеновлар хонадони ҳам ўрганилди.

Айрим фуқаролар Вобкент тумани шароитида иссиқхона ташкил этиб бўлмайди деган фикрда юришибди. Аммо, ўқитувчилар оиласи ҳисобланган Ҳусеновлар баркамол авлодга таълим-тарбия бериш билан бирга уларнинг саъй-ҳаракатлари ва изланувчанлиги билан юқоридаги асоссиз фикрда юрувчилар фикрларини пучга чиқарди.

Оиладагилар иссиқхонада биринчи йил фаолият бошлаши бўлиб, тўрт сотих ерни икки ярим метр чуқурликда қазиб, ўғитлаб, 500 туп помидор кўчатлари, 20 туп лимон кўчати экишган. Ниҳоллар яхши парвариш сабаб, гуркираб ўсган ва иссиқхона ёнига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шунингдек, иссиқхона усти икки қаватли полиэтилен плёнка билан ёпилган бўлиб, бу орқали қишда табиий илиқлик сақланишига эришилган. Айни кунда иссиқхонада экилган помидор кўчатлари ўсаяпти. Лимон кўчатлари барвақт ривожланиб, ҳосилга кирган. Ҳозирга қадар дастлабки 20 килограмм лимон ҳосили туман марказидаги деҳқон бозорида сотилган.

Хулоса қилиб айтганда меҳнат қилиш, ишни кўзини билиш ва энг асосийси ерга меҳр қўйиб, қийинчиликдардан қўрқмаслик орқали Ҳусеновлар оиласи ўзининг фаолиятини янада тараққий эттириб,  фарзандларини ҳам худди шу тамойил билан тарбиялаяпти.

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+