Депутат ўқитувчиларга 50 та планшет совға қилди

18.01.2022, 16:51

Депутат ўқитувчиларга 50 та планшет совға қилди

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдумалик Тулаганов тумандаги 258-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Халқ вакили ўқитувчилар билан дилдан суҳбатлашди. Мулоқот жараёнида давлатимиз раҳбари томонидан мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, сифатли таълим бериш тизимини йўлга қўйиш, айниқса ўқитувчиларнинг маошларини минг долларгача етказиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Тадбир жараёнида депутат Абдумалик Тулаганов ўқитувчиларга иш жараёнида фойдаланиш мақсадида 50 та планшет совға қилди. Шунингдек, халқ вакили 257-сонли мактабнинг иситиш тизимини янгилаш учун 370 миллион сўм маблағ ажратиб, тўлиқ қайтадан таъмирлаб берилди.

  • Кўрилди
    786
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+