Депутатлик сўрови натижадорлиги: Йўл равон - манзил яқин
19.01.2022, 11:15
Президентимиз томонидан 2022 йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинганлиги Бухоро вилояти O’zLiDeP фаолларининг ҳам партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда изчил иш юритишга даъват этди. Айниқса, партия ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг жойлардаги МФЙлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамланиб борилмоқда.
O`zLiDePдан халқ депутатлари Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайланган Ҳалимжон Сафаров ўз сайлов округидаги сайловчиларнинг мурожаатлари билан ишлашда аниқ натижаларга эришмоқда.
Фаол депутат томонидан аҳолининг ҳақли эътирозлари бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига йўллаётган депутатлик сўровлари туфайли, кўпчиликни қийнаб келаётган муаммолар бирма – бир ҳал этилмоқда.
Ана шундай депутатлик сўровларидан бирининг самараси ўлароқ Бухоро шаҳрининг Ф.Хўжаев МФЙ ҳудудидаги бир қатор кўчаларнинг 440 метрдан иборат ички йўллари таъмирланиб, асфальт ётқизилди. МФЙ ўрамидаги хонадонларда истиқомат қилувчи аҳоли ўз мурожаатининг фаол депутат томонидан эътиборсиз қолдирилмаганлигидан, кўча йўлларини текис ва равон бўлаётганидан ниҳоятда мамнун.
- Мазкур ички йўлларни асфальтлаштиришни Давлат дастурига киритганимиздан биринчи ўринда шу маҳаллада яшовчи фуқаролар хурсанд бўлиб, Бухоро шаҳрининг 3-сектор раҳбарияти, МФЙ раиси ва менга, қолаверса, ўз ишини сидқидилдан бажараётган йўлсозларга раҳмат айтишаётгани бизларни ҳамкорликда янада кўплаб хайрли ишларни қилишга ундамоқда, – дейди депутат Халимжон Сафаров. - Депутат сифатида ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга олиб бораётган ишларимиздан аҳоли мамнунлигини ҳис этиб, халқимизни ҳар томонлама рози қилиш мақсадида бундан кейин ҳам иш олиб бораверамиз. Токи юртдошларимиз айрим соҳада, шу жумладан кундалик турмушда ҳам бирор бир муаммога дуч келмайдиган бўлишсин.
O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг