“Ургут саноат сервис” оилавий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди

19.01.2022, 11:21

“Ургут саноат сервис” оилавий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ёшлар йўналишида 10 дан ортиқ партиявий лойиҳалар ташкил этилиб, ушбу лойиҳаларда ёшларнинг фаол иштироки таъминланиб келинмоқда.

“Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси ҳам шулар жумласидан бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида муваффақиятга эришган ёш тадбиркорлар билан тадбиркорликка қизиққан ёшларнинг доимий учрашувлари ташкил этиб борилади.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар келажагимиз” давлат жамғармаси Самарқанд вилоят филиали билан ҳамкорликда Ургут туманидаги “Ургут саноат сервис” оилавий корхонасида ёш тадбиркор Мажидхон Исломов билан бир гуруҳ тадбиркорликка қизиқувчи ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари “Ургут саноат сервис” оилавий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг мазкур оилавий корхона раҳбари Мажидхон Исломов ёшларга тадбиркорлик фаолиятининг сиру-синоатлари, машаққатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлагандан тортиб, то ҳозирги натижага эришганга қадар босиб ўтилган йўлни ўз ҳаётий тажрибалари мисолида ёшларга тушунтириб берди. Тадбиркор бизнес соҳасида эришган барча ютуқларини аввало Давлатимиз раҳбари томондан тадбиркорларга яратиб берилган қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда мақсадсари аниқ режа асосида тинимсиз меҳнат натижаси билан боғлайди.

Ушбу мулоқот том маънода тадбиркор томонидан ёшлар учун маҳорат дарси бўлди. Мулоқот жараёнида ўзини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этган ёшларга O’zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди.

Мулоқотда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатларига ёшлар қаноти аъзоларини бириктириш орқали ёшларнинг янада сиёсий фаоллигини ошириш, ёшлар олдида турган тизимли муаммоларни партиявий воситалар орқали самарали ҳал этиш, фаоллик кўрсатган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига киритиб бориш, келгуси депутатлик сайловларида депутатликка номзод сифатида кўрсатиш таклифлари билдирилди.   

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+