O'zLiDeP фаоллари ташаббуси: Саховатпеша тадбиркорлар маҳалла ободлиги учун ўз ҳиссасини қўшмоқда

19.01.2022, 11:23

O'zLiDeP фаоллари ташаббуси: Саховатпеша тадбиркорлар маҳалла ободлиги учун ўз ҳиссасини қўшмоқда

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаш раиси Умидбек Базарбаев ташаббуси билан тумандаги “Мойли” маҳалласининг Олтинбошоқ кўчасига тош ётқизилди.

- Менга шу маҳалладаги сайловчилар томонидан жуда кўплаб мурожаатлар бўлди, - дейди депутат Умидбек Базарбаев. - Ушбу мурожаатлар асосида тегишли корхона, ташкилотларга депутатлик сўровларини жўнатдим. Бу кўчадаги йўлларни таъмирлаш ҳудудни ривожлантириш истиқболли дастурига асосан 2023 йилнинг 1-чорагида бажарилиши керак бўлган. Мен маҳалладаги тадбиркор ва фермерларга аҳолининг мурожаатини тўғри тушунтирдим. Шундан сўнг тадбиркор ва фермерлар қишнинг қорли ва ёмғирли кунларида болалажонларнинг мактаб ва боғчаларга қатнаши учун анча қийинчилар туғдиришини айтишди ва ўзларинг сармояси эвазига йўлни тузатишга киришишди. Мен тегишли ташкилотлар билан гаплашиб техникаларни жалб қилдим. Халқимиз биздан хурсанд бўлди, энг муҳими сайловчилар мурожаати бефарқ қолдирилмади.

Президентимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган Инсон қадрини улуғлаб, маҳалласига яқиндан кўмак берадиган партия электорати бўлган, саҳоватпеша тадбикор ва фермерларимиз сафи кўпаяверсин.

Дурдона Қобулова,

 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+