O’zLiDeP депутатлари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда
19.01.2022, 15:49

Барчамизга маълумки шу кунларда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча ҳудудларда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ва маҳаллаларда ёшлар етакчилари ўз вазифасига киришди.
Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш айнан O’zLiDePнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб Тойлоқ туманида “O’zLiDeP, депутат ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Партия маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилган. Хусусан, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) Кенгашлари қошида “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолият юритиб келмоқда. Ушбу гуруҳ фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни, жумладан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ҳам жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди.
Тадбир доирасида 30 нафарга яқин маҳаллалрнинг ёшлар етакчилари O’zLiDeP аъзолари сафига қабул қилинди.
Қодир Шойимов,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси билан кўчма светофор ўрнатилди
23.05.2022, 15:46
-
Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди
20.05.2022, 14:47
-
Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди
20.05.2022, 14:25
-
Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди
18.05.2022, 14:57
-
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
16.05.2022, 15:32
Фикрингизни қолдиринг