Тадбиркорликка қизиқувчан ёшлар "Қўшкўпир текст" МЧЖ фаолияти билан танишдилар
19.01.2022, 16:01

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар “Тадбиркорлик сари илк қадам” лойиҳаси доирасида "Қўшкўпир текст" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Мазкур корхона 2019 йилда ўз фаолиятини бошлади. Оғир пандемия шароитига ва ўз фаолиятини эндигина бошлаган бўлишига қарамай корхона ривожланишдан тўхтамади. Ҳозирги кунда корхонада 150 нафардан ортиқ ишчи ходимлар иш билан таъминланган. Ишчиларнинг аксариятини хотин-қизлар, яъни ёшлар ташкил қилади. Ҳозирда корхонада 10 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг 70 фоизи ички бозорга ва 30 фоизи эса эспорт учун йўналтирилган. Маҳсулотлар асосан МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
Суҳбат давомида мазкур корхона раҳбари Санжар Аминов ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги ёшларга бир қанча тавcиялар бериб ўтди.
Иштирокчи ёшлар тадбиркорлик соҳасига қизиқишлари янада ортганлигини эътироф этишди.
Лобар Матёқубова,
O'zLiDeP Қўшкўпир туман
Кенгаши аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёш тадбиркорнинг мурожаати партия фаоли кўмагида ҳал этилди
01.02.2023, 18:52
-
Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди
26.12.2022, 18:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
31.10.2022, 12:17
-
Учқўрғонлик моҳир тадбиркор
23.09.2022, 16:14
-
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
20.09.2022, 16:06
Фикрингизни қолдиринг