Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

20.01.2022, 10:25

Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди

Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш борасида  кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги  “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Нукус шаҳрида “Ишга марҳамат” мономаркази очилган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери  ўринбосари, O’zLiDeP  фракцияси раҳбари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бугунги кунда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Нукус шаҳридаги олдинги коммунал-хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносининг бир қисми қайта реконструкция қилиниб, “Ишга марҳамат” мономаркази  ташкил этилди.

Бу ерда “Нукус агросаноат қурилиш-монтаж” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 10,5 миллиард сўмлик реконструкция ишлари бажарилди.

Мазкур марказда ишсиз, банд бўлмаган аҳолини 4 та йўналиш бўйича 19 та касб-ҳунарга ва 3 та хорижий тилларда ўқитиш йўлга қўйилган.

Фаолиятини  бошлаганига кўп бўлмаган мономарказда шу кунга қадар     сервис ва хизмат кўрсатиш сохаси, техник соҳа, рус ва корейс тиллари, компьютер дизайни дастурлари, архитектура ва компьютер саводхонлиги бўйича 1 минг 295 нафар тингловчи жалб қилинган бўлса, шундан бугунги кунда 466 нафар ёшлар касб-ҳунар ўрганяпти, 718 нафар тингловчи эса тамомлади. Касблар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак энг кўп тингловчилар  тикувчилик, массажист, кондитер ва ошпозлик касбларга кўпроқ таҳсил олишмоқда.       

Учрашувда Спикер ўринбосари Актам Хаитов сўз олиб, бир ғоя ва мақсад атрофида жипслашиб келаётган O'zLiDePнинг сиёсий куч сифатида  фаолиятига, айниқса ўтган беш йил мобайнида Ҳаракатлар стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида қилинган ишларни ҳаётий мисоллар билан қайд этар экан, унинг давоми сифатида  “Ҳаракатлар  стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида партия олдида турган устувор вазифаларга аҳамият қаратиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Тараққиёт стратегияси 7 та устувор йўналишдан иборат бўлиб, унда жами 94 та мақсадли вазифалар қамраб олинган ҳамда келгуси 2022-2026 йиллар давомида мамлакатимиздаги деярли барча соҳаларни ҳар томонлома ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар белгиланган.

Тараққиёт стратегиясида инсон қадрини янада улуғлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ғояси мужассам эканлиги йиғилишда алоҳида таъкидланди.

Спикер ўринбосари марказда тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар  билан   яқиндан  танишар экан,  марказдаги  тингловчилар ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ишлаш кераклиги, улар учун мономарказда экскурсия ташкил этиш, ҳоким ёрдамчилари билан депутатлар ҳамкорликда иш олиб бориш, Қонунчилик палатаси депутатлари Қорақалпоғистон  Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари билан биргаликда ишлашни йўлга қўйиш борасида қатор таклифлар берди.

Бундан ташқари учрашув давомида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ишга марҳамат” мономаркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Меморандум тузилди.     

Ушбу марказ қошида партиянинг бошланғич ташкилоти ташкил қилиниб, марказ ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муяссар2022-02-07 11:37:48

Ассалому алейкум мениг турмуш ортогим электрик курсига ёзилган биржа оркали.енди качон чакирради кандай билсак болади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+