Партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзоси томорқачиликнинг сир-асрорлари бўйича семинар ташкил қилди

20.01.2022, 15:29

Партиянинг Фахрийлар Кенгаши аъзоси томорқачиликнинг сир-асрорлари бўйича семинар ташкил қилди

O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши ҳузурида фаолият кўрсатаётган Фахрийлар кенгаши аъзолари ўз вазифаларига киришгандан сўнг амалий ишларни бошлаб юборишди.

Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Аскар Нозимов аграр соҳада банд бўлган аҳоли ўртасида тарғибот–ташвиқот ишларини олиб бориш, хусусан томорқа хўжалиги юмушлари билан шуғулланаётган хонадонларга амалий маслаҳат ва йўл–йўриқлар бериш имконини яратмоқда.  Соҳа ходимлари ва етук мутахассислар иштирокида ўтказиб келинаётган  турли семинар ва ўқув машғулотлари  тингловчилари танланган мавзулар доирасидаги  бир қатор маърузаларни тинглаш билан бирга O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда Сайловолди платформасида белгиланган  асосий йўналишлар бўйича ҳам тегишли маълумотларга эга бўлишаяпти. Айтмоқчимизки, бу борада Фахрийлар кенгашлари аъзоларининг  жумладан  А.Нозимовнинг ҳам  фаол иштироки бор.

Ромитан туманининг Файзи Қурбонов ҳудудидаги “Баҳодир Тоғай” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали ўқув амалий  семинари давомида тингловиларига плёнка остида эртанги сабзи етиштириш агротехникаси  қоидалари атрофлича тушунтирибгина қолмай, улар 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси йўналишлари билан ҳам яқиндан таништирилди. Ушбу стратегияни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ Президент Фармони лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги самараси ўлароқ  мамлакатимиз аграр соҳасини  ҳам ривожлантириш   билан боғлиқ  бир қатор фойдали таклиф ва мулоҳазалар ҳам юртдошларимиз томонидан билдирилдики, бу  ўз навбатида  O'zLiDePнинг устувор мақсад ва  вазифаларига ҳам  тўла мос келади.

Фахрийлар кенгаши аъзоси Аскар Нозимовнинг, маҳаллий ҳокимлик органлари масъуллари билан бирга Ғиждувон туманидаги “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” агрокластери жамоаси билан ўтказган мулоқоти чоғида эса   ушбу янги тизимнинг ўзига хос афзалликлари, унинг мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида сўз борди. Эътиборлиси, корхона  ишчи–хизматчилари  орасида ўз ҳаёти ва фаолиятини O'zLiDePнинг устувор вазифалари ва ҳаётбахш ғояларисиз тасаввур эта олмайдиган 163 нафардан иборат маслакдошлар ҳам бор. Улар асосан ёш авлод вакилларидан иборат бўлиб, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатидан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда O`zLiDeP етакчи партия сифатида ўз ўрни борлигидан яхши биладилар. 

Учрашув давомида партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳзуридаги Фахрийлар кенгашлари фаолияти, уларнинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз борди. Самимий тарзда ўтказилган учрашув иштирокчиларини  қизиқтирган саволларга Аскар Нозимов томонидан батафсил жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+