“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди

20.01.2022, 15:32

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳа доирасида Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Эркин Абдуллаев “Кадан” маҳалласида сайловчилар билан ўтказилган учрашувда хотин–қизлар бир қатор муаммолар билан мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди ва айниқса “Аёллар дафтари”да бўлган хотин-қизларга кўмак берилди.

- Юртимизда хотин-қизларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз аёллар бандлигини таъминлашнинг янгича тизими сифатида йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” ҳам аҳоли турмуш фаравонлигини ошириш йўлида катта ижтимоий дастур сифатида кўплаб оилаларга қувонч улашмоқда,  – дейди O'zLiDeP туман Кенгашидаги “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзоси Шоира Чулиева.

Тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий билим даражасини ошириш мақсадида партия устав дастурида кўрсатилган мақсад ва вазифалар тўғрисида тушунчалар берилди.

  Мархабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+