Мамлакатимизни қудратли, миллатимизни буюк қиладиган куч ҳам таълим ва тарбиядир
20.01.2022, 15:56

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан боғлангани, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг муҳим иши эканини қайта-қайта таъкидламоқда.
Давлатимиз раҳбари таълим соҳасига доимий эътибор қаратаётгани, тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган ишларга бошчилик қилаётгани эътирофга лойиқ.
Куни кеча Президент мактабларда таълим-тарбия сифатини ошириш, ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Йиғилишда ихтисослаштирилган мактаблар қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди.
Ихтисослаштирилган мактабларга қабул тартиби, ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолаш тизимини қайта кўриб чиқиш кераклиги айтилди. Шунингдек, йиғилиш давомида педагог кадрларга, таълим тизимига дахлдор бўлган мутасаддиларга қўйиладиган талаб ва юклатилган вазифалар қайд этиб ўтилди. Чет тилларни ўқитишни кучайтириш ва шу каби энг долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
Қайд этиш зарурки, партиямиз ва биз депутатлар таълим-тарбия соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, мамлакатимиз халқ таълими тизимига ривожланган давлатлар тажрибаларини кенг жорий этиш, ҳудудларда таълим самарадорлиги мониторингини юритиш каби ишлар, яъни дастурий вазифалари билан ҳам шуғулланяпмиз.
Президентимизнинг мазкур йўналишдаги ислоҳотларига ҳамоҳанг фаолиятимизга янада масъулият билан ёндашишимиз зарур. Зеро, мамлакатимизни қудратли, миллатимизни буюк қиладиган куч ҳам таълим ва тарбиядир.
Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат саъй-ҳаракати билан аҳолини қийнаб келаётган муаммо ижобий ечим топди
20.05.2022, 14:52
-
O'zLiDeP фракцияси аъзолари республика илмий-амалий анжуманида иштирок этди
20.05.2022, 14:16
-
Партия етакчиси Тошкент вилоятида бўлиб, фермерларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди
20.05.2022, 11:41
-
Тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш орқали инсон қадри янада улуғланади
18.05.2022, 14:51
-
Биржа савдоларида эркин рақобат шаклланса, “яширин иқтисодиёт” ва коррупциянинг “пайи” қирқилади
18.05.2022, 14:13
Фикрингизни қолдиринг