Спикер ўринбосари томорқа хизмати кластери фаолияти билан яқиндан танишди

20.01.2022, 15:38

Спикер ўринбосари томорқа хизмати кластери фаолияти билан яқиндан танишди

Нукус туманидаги “Саманбай” ОФЙ ҳудудида жойлашган  «Торемурат  бест  томорқа  хизмати  кластери” МЧЖ да семинар ташкил қилинди. 

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,  O’zLiDeP фракцияси раҳбари Aктам Хаитов, туман ҳокимлиги, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари  иштирок этди.

Семинар давомида намунали томорқачиларнинг томорқа майдонларида етиштирган маҳсулотлари, асаларичилик, қуёнчилик, паррандачилик, боғдорчилик ва бошқа қатор сердаромад йўналишлар бўйича натижали фаолият юритаётган, ўз навбатида ишбилармон тадбиркорга айланган томорқачилар, деҳқон хўжаликлари эгаларининг маҳсулот ва даромад манбаилари кўздан кечирилди.

Айтиб ўтиш жоиз, бугунги томорқачи чин манода ҳам миришкор ҳам тадбиркор ҳисобланади. Чунки, ў ўз қўл меҳнати билан етиштирган маҳсулотларини бозорларга тўғридан-тўғри олиб чиқиб ўз ҳаридорига сотиш имкониятига эга.

Айтиб ўтиш жоиз, томорқа эгалари ва миришкор деҳқонлар фаолиятига яқиндан ёрдам беришда “Томорқа хизмати” кластерларининг тутган ўрни катта бўлиб, бунда аҳолига 12 йўналишда хизмат кўрсатиши белгиланган.

Мазкур кластер ўсимлик ва кўчатларни етиштирувчи иссихқона, гуруч ва ун тортиш, озуқа-ем маҳсулотларини тайёрловчи ускуналар, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич хоналари билан таъминланган.

Эътиборли томони биргина томорқа хизмати кластернинг йўлга қўйилиши натижасида 300 нафарга яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланган. 

Спикер ўринбосари Актам Хаитов ҳоким  ёрдамчилари билан учрашиб,  Янги Ўзбекистонда маҳалла тизимига катта эътибор қаратилаётгани,  айниқса ушбу йўналишда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ  маҳаллаларда иш олиб борувчи ҳоким ёрдамчисига катта ваколатлар ва мажбуриятлар  юкланганини алоҳида эътироф этди.

 

Мазкур лавозимларнинг таъсис этилганлиги жойларда тадбиркорликни  ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Маҳалла тизимидаги ишларни янада кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармони лойиҳасида ҳам ўз аксини топганлигини таъкидлаб ўтди.

Спикер ўринбосари томорқа  хизмати  кластер фаолияти билан яқиндан  танишар экан, томорқачиликни янада ривожлантириш, мазкур томорқа хизмати кластери қошидан ўқув марказини очиш, томорқачиликга қизиқувчи ёшларни жалб этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсияларни  берди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+