O’zLiDeP Фахрийлар Кенгаши фаоллиги: маҳаллаларда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

20.01.2022, 15:59

O’zLiDeP Фахрийлар Кенгаши фаоллиги: маҳаллаларда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси йўналишларидан бири аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, юртдошларимиз турмуш фаровонлигини оширишга эришишдан иборатдир. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасида ҳам катта масъулият бор. 

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи ҳамда партия туман Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши  аъзолари – Ботир Олимов ҳамда Акбар Элмуродовлар саъй-ҳаракати билан аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммолар  ўз жойида кўриб чиқилиб, партиявий воситалар билан ҳал этилишига эришилмоқда. Ҳудуддаги “Бобур” ва “Читгарон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳақли эътирозларига биноан қисқа вақт ичида қишлоқ хонадонларини электр энергияси таъминоти борасидаги узулишларга шунингдек, жойларда суюлтирилган газ балонларини ўз вақтида етказиб бериш борасидаги камчиликларга чек қўйилди. Ушбу МФЙдаги хонадонлар ҳудуддаги янги ўрнатилган трансформаторга уланди. Туман газ идораси томонидан аҳолига суюлтирилган газ балонларининг ўз вақтида етказиб берилиши йўлга қўйилди.  

Аҳоли билан ўтказилган учрашувлар чоғида “Читгарон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 1,5 кмдан иборат ички йўлларнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги боис, маҳаллий Кенгаш депутатларининг туман йўл қурилиш корхонасига килинган мурожаат асосида ушбу муаммо жорий йилнинг май ойига қадар ҳал этилиб, аҳоли талаб-эҳтиёжи қондириладиган бўлди. Ушбу муҳим масала ҳам депутатлик назорати остига олинди.

Шунингдек, депутатлар томонидан ҳудуддаги бир қатор камхарж, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий кўмак кўрсатиладиган бўлди.

Эътиборлиси бу борада амалга оширилган ишлар O’zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши низоми талабларига тўла мос келади. Иккала депутат ҳам туман Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгашининг фаол аъзоларидир.

  • Кўрилди
    288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+