“Тараққиёт стратегияси: ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари”

21.01.2022, 15:38

“Тараққиёт стратегияси: ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари”

Бугун юртимизда давлатимиз томонидан ёшларнинг ҳар томонлама баркамол ва етук, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган инсонлар бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратилиб, катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Зеро, ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртасидир.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Тараққиёт стратегияси: Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Партия вилоят Кенгаши бўлим мудирлари, масъул ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидан ўрин олган ёшлар масаласи борасида ўзаро фикр алмашилди.

Давра суҳбатида сўз олганлар сўнгги беш йилда мамлакатимиз ёшлари ҳаётида тарихий бурилиш ясагани, бунга “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мисол бўла олиши борасида тўхталишди.

Шунингдек, мамлакатимизда ёш депутатлар 6 фоиздан ошганига эътибор қаратаркан, буни ёшларнинг ўзларини намоён этишлари, сиёсий иродаларини ифода этишлари учун берилган энг катта имконият дея баҳолади.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясидаги мақсадларда ҳам ёшлар билан ишлаш, уларнинг қоунний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилгани қайд этилди.

Қизғин муҳокамаларга бой бўлган давра суҳбатида тараққиёт стратегиясидан 2022 йилда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш, ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилинган ёшлар улушини 40 фоизга етказиш, имконияти чекланган ёшлар учун инфратузилма яратиш, турли миллат ёшлари учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, уларда фуқаролик бурчини англаш, ватанпарварлик, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муомала маданиятини юксалтиришга қаратилган мақсадлар ўрин олганини эътироф этишди.

Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ёшлар Янги Ўзбекистонни барпо этишда доимо олдинги сафда бўлишларини таъкидлашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    868
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+