Ёш тадбиркор Нилуфар Солмонова ўзи каби тенгдошларини касб-ҳунарга ўргатиб келмоқда
21.01.2022, 15:49

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари Тўрақўрғон туманида ёшлар бандлигини таминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Партия вакиллари мазкур туманда иш бошлаган “Ширинликлар дунёси” цехи фаолияти билан яқиндан танишдилар. 23 ёшли қўли гул ёш тадбиркор Нилуфар Солмонова бошқариб келаётган мазкур цехда ширинлик маҳсулотлари тайёрланяпти. Нилуфархон Солмонова ёш бўлишига қарамасдан бугунги кунда ўз қўл меҳнати билан ўндан ортиқ турли хил ширинликлар тайёрлаб, бўш вақтини унумли ўтказаётган ҳамда шу касби орқасидан мўмайгина даромад топаётган тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Нилуфархон ўзи каби тенгдошларини ҳунар ўргатиб, ўз оилавий бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларга йўналишлар бериб келмоқда.
“Партия кўмагида бизнес ўқувларда қатнашиб, тадбиркорликнинг сир-асрорларини ўргандим. Имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесимни йўлга қўйдим. Ўзим каби тенгдошларимни ҳунар ўрганишларини тавсия берган бўлардим.”-дейди ёш тадбиркор Нилуфар Солмонова.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганди
05.05.2022, 12:27
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар назоратга олинди
27.04.2022, 16:12
-
“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқоти форуми доирасида 10 та мурожаат депутатлар назоратига олинди
26.04.2022, 15:09
-
Туячилик билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди
22.04.2022, 14:41
-
Депутатлар маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш орқали муаммоларни ҳал қиляпти
21.04.2022, 14:42
Фикрингизни қолдиринг