Депутат оқдарёлик ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
21.01.2022, 15:50

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Оқдарё туманида депутат ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди.
Ушбу тадбирда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш борасида қатор таклифлар билдирилди. Хусасан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатларига ёшлар қаноти аъзоларини бириктириш орқали уларнинг янада сиёсий фаоллигини ошириш, алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига олиш, келгуси депутатлик сайловларида депутатликка номзод сифатида кўрсатиш таклифлари билдирилди. Айниқса Оқдарёлик ёшлар томонидан ёшлар қаноти фаолларининг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларида доимий иштироки таъминланиб борилиши бўйича таклифлар билдирилди.
Тадбирда O’zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбарлигига партия фаоли Шодиёрхон Абдивойитов сайланди.
Қодир Шойимов,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди
20.05.2022, 14:47
-
Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди
20.05.2022, 14:25
-
Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди
18.05.2022, 14:57
-
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
16.05.2022, 15:32
-
Депутатлар бир гуруҳ ибратли оила соҳибаларини рағбатлантирди
16.05.2022, 15:28
Фикрингизни қолдиринг