Энг фаол тадбиркорлар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди
21.01.2022, 15:52

O’zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши вакиллари “IMAN” МЧЖ корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди.
Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида бугунги кунда мазкур соҳа миллий иқтисодиётимизнинг чинакам таянчига айланди. Давлат органларининг хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклашга доир изчил чоралар кўрилиб, иқтисодий ислоҳотларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш орқали ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли имтиёз ва преференциялар тизими яратилгани бу жараёнда муҳим аҳамият касб этмоқда.
“IMAN”МЧЖ корхонаси раҳбари Низомиддин Ботиров айни пайтда Мирзаобод туман Кенгаши депутати сифатида ҳам фаолият олиб бораяпти. У корхонада айни ёшларнинг иш билан таъминланишига катта эътибор бергани боис ҳам жамоада мирзаободлик ёшлар фаолият кўрсатишаяпти. Корхонада дастлаб 4 та иш ўрни яратилган бўлса, ҳозирда ишчилар сони 30 нафарга етди.
- O’zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши билан ҳамкорлик ҳам партия, ҳам тадбиркорлик йўналишидаги мақсадларимизни бирлаштириб, корхона жамоасининг фаол аъзоларимиз қаторида эканлигидан хурсандмиз. Албатта, эзгулик ва яратувчанлик йўлида биргаликда кучмиз, - дея эътироф этди Кенгаш раиси Х.Сулаймонов.
Корхона раҳбари Н.Ботировга партия дастуридаги вазифаларни юқори даражада олиб бораётганлиги учун партиянинг Ташаккуронмаси билан тақдирланди.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёш тадбиркорнинг мурожаати партия фаоли кўмагида ҳал этилди
01.02.2023, 18:52
-
Депутатлик эшитуви: Гурланда инвестиция лойиҳаларнинг бажарилиши муҳокама этилди
26.12.2022, 18:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
31.10.2022, 12:17
-
Учқўрғонлик моҳир тадбиркор
23.09.2022, 16:14
-
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
20.09.2022, 16:06
Фикрингизни қолдиринг