Амударёдаги томорқа хизматлари фаолияти ўрганилди

21.01.2022, 15:59

Амударёдаги томорқа хизматлари фаолияти ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Aктам Хаитов томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ҳал қилишда амалий ёрдам бериш мақсадида Амударё туманида бўлди. 

Дастлаб Спикер ўринбосари иштирокида «Амударё  томорқа хизмати» МЧЖ да семинар ташкил этилди.  

Семинарда А.Хаитов  томорқа  хизмати фаолияти ва  яратилган  иш ўринлари билан яқиндан танишди. Иссиқхоналар, озиқ-овқат сақлаш омборхоналари фаолияти,  парранда,  қўй, эчки ва мол чорвачиликлари ва уларнинг бош сонини  кўпайтириш  ва аҳолига имтиёзли равишда тарқатиш бўйича муҳокамалар қилинди.

Мазкур “Амударё томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ кластер усулида ташкил этилган.  Лойиҳа қиймати  6,5 млрд сўм, шундан  Кенгаш ҳузуридаги жамғармадан 5 млрд сўм кредит ажратилган. Томорқачиларга 12 турдаги хизмат кўрсатиши белгиланган кластерда  350 та доимий ва мавсумий иш ўрни яратилган.

Таъкидлаш  керакки,  ердан  унумли ва оқилона фойдаланиш деҳқончиликда муҳим аҳамият касб этади. Ўз ишининг  таълимини олган деҳқон борки, албатта, бу жиҳатнинг самарасини яхши билади. Ерни бўш қолдирмаслик, мавсумий,  иқлим шароитига мос экинларни экиб, такрорий  ҳосил  олиш ҳаракатида бўлади.

Партия етакчиси томорқа ерлардан унумли фойдаланиш, томорқани ҳақиқий даромад манбаига айлантиришга катта ҳисса қўшаётган мазкур кластернинг бугунги кунда самарали фаолият олиб бораётганини таъкидлаб ўтиб, томорқачиликни  янада  ривожлантириш бўйича ўзининг бир қатор таклиф ва  тавсияларини бериб ўтди.

Спикер ўринбосари Актам Хаитов туманга сафари давомида намунали маҳалла “Гулзор” МФЙ да ҳам бўлиб, аҳоли томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолатларини кўздан кечирди.

Томорқаларда ташкил этилган иссиқхоналарда экилган экинларнинг  парвариши бўйича таклифлар берилди. Семинар давомида аҳолини банд қилишда режалаштирилаётган парранда боқиш, наслли қўй-эчки боқиш, ихчам иссиқхоналар қуриш ва асаларичилик билан шуғилланиш сингари масалалар муҳокама қилинди.        

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+