Партия фаоли жамиятда аёлларнинг ўз ўрнини топишларига кўмаклашмоқда
24.01.2022, 14:54

Сўнгги йилларда юртимизда аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, истеъдоди ва қобилиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг марказига қўйилди.
Бу борада барча ҳудудларда аёлларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш бўйича манзилли ишлар олиб бориш учун янги тизим – “Аёллар дафтари” жорий этилди. Натижада сўнгги 3 йилда 400 мингга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
O’zLiDeP ҳам ижтимоий бизнесни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш тарафдори.
Мана шундай олийжаноб мақсадлардан келиб чиқиб, O’zLiDeP Юқори Чирчиқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли Эльмира Мирзаева ташаббуси билан 5 нафар ишсиз хотин-қизлар аёллар сартарошлиги ҳунарига бепул ўқитилди.
3 ойдан ортиқ вақт мобайнида “Эльмира” гўзаллик салонида аёллар сартарошлиги йўналишида ўз ишини бошлашни истовчи хотин-қизларга ҳунар сирлари ўргатилди.
Партия фаоли Эльмира Мирзаева ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўқув курсини битирган шогирдларига иш бошлашларида зарур бўлган тегишли кўрсатмаларни берди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик –танловининг Қўнғирот туман босқичи ўтказилди
23.05.2022, 15:45
-
Шаҳрисабзнинг ишбилармон аёллари сараланди
23.05.2022, 15:40
-
Шайхонтоҳурлик энг фаол ишбилармон аёл 45 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитиб бандлигини таъминлади
23.05.2022, 15:39
-
Тадбиркорнинг яна бир режаси амалга ошди
23.05.2022, 15:35
-
Ишчи гуруҳ вакиллари оҳангаронлик аёлларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди
20.05.2022, 15:04
Фикрингизни қолдиринг