БПТ аъзолари маҳаллаларда фаолликни кучайтирмоқда

24.01.2022, 14:56

БПТ аъзолари маҳаллаларда фаолликни кучайтирмоқда

Маълумки, жорий йил Президентимиз томонидан “Инсон қадрини улулғлаш ва фаол маҳалла йили”, деб эълон қилинди. Айни пайтда барча маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва шу асосда янги иш ўринлари яратиш, ободончлик ишларига доимий эътибор қаратиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва шу каби бир қатор ишларни амалга оширишда жойлардаги O‘zLiDeP  бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.

Ш.Рашидов туманидаги “Самарқанд қудуқ” МФЙ ҳудудида ташкил этилган ва тажрибали партия фаолларидан бири Гулжамол Файзиева етакчилик қилаётган Бошланғич партия ташкилоти 102 нафар маслакдошларимизни ўз сафларига бирлаштирган. БПТ аъзолари ҳудуддаги муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишди, тадбиркорликни ривожлантиришда депутатларга яқиндан кўмакчилик қилиб келмоқдалар.

Айни пайтда қуйи бўғин аъзолари – тадбиркор Мавлуда Сафарова, Сетора Бекмуродова ва бошқалар, маҳаллада аёллар билан ишлашни кучайтириш, айниқса, иш билан банд бўлмаган қизларни касб-ҳунар марказларига ўқишга жалб қилиш, уларнинг оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида фаол саъй-ҳаракатлар олиб бормоқдалар.

Бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган навбатдаги мулоқотда ҳам айнан шу масалалар муҳокама қилиниб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан биргаликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Ойбек Умрзоқов,

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят кенгаши

 бош консультанти

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+