Каттақўрғон шаҳрида маҳаллалардаги 20га яқин ёшлар етакчилари O’zLiDeP аъзолари сафига қабул қилинди

24.01.2022, 15:02

Каттақўрғон шаҳрида маҳаллалардаги 20га яқин ёшлар етакчилари O’zLiDeP аъзолари сафига қабул қилинди

Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барча маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш айнан O’zLiDePнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб Каттақўрғон шаҳрида “O’zLiDeP ва маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.      

Тадбирда партиянинг маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) Кенгашлари қошида “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолият юритиб келмоқда. Ушбу гуруҳ фаолиятини янада жонлантириш, гуруҳ аъзолари таркибига шижоатли, янгича фикрлайдиган, ташаббускор ёшларни, жумладан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ҳам жалб этиш, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини туманда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш борасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда шунингдек “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва туман Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди. Хусасан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатларига ёшлар қаноти аъзоларини бириктириш орқали уларнинг янада сиёсий фаоллигини ошириш, алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига олиш, келгуси депутатлик сайловларида депутатликка номзод сифатида кўрсатиш таклифлари билдирилди.

Тадбир доирасида 20 нафарга яқин маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари O’zLiDeP аъзолари сафига қабул қилинди. Партия аъзолигига қабул қилинган маҳаллардаги ёшлар етакчилари “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари таркибига киритилди. Тадбирда ташкилий масала кўрилиб “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари сайланди.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+