O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан томорқачилик йўналишида маҳорат дарслари ўтказилмоқда
24.01.2022, 15:51

O’zLiDeP Андижон вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Намунали томорқачи” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Қўрғонтепа туманида ҳам мазкур маҳорат дарслари ўтган бир йиллик қисқа вақт мобайнида ўзларининг самарали меҳнатлари билан намунали томорқачилар сафига қўшилган Мукаррамхон Анварова хонадонида бўлиб ўтди.
Мукаррамхон ўтган йили 20 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилиб, лимон, помидор, бодиринг ҳамда фармацевтикада фойдаланиладиган гул кўчатларини етиштириб келмоқда.
- Томорқамиздан бир йилда икки маротаба ҳосил олишни йўлга қўйдик, - дейди Мукаррамхон Анварова. – Биргина лимоннинг ўзидан 1 тонна ҳосилни йиғиштириб, 20 миллиондан ортиқ даромад олдик. Маҳалламиздаги 6 нафар ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминладик.
Ҳудуддаги мазкур хонадонда бўлган киши бу томорқа ер эгаларининг томорқаларида игна санчишга ҳам бўш жой йўқлигининг шоҳиди бўлади. Ҳалол меҳнат эвазига нафақат ўзларининг, балки аҳоли дастурхонларининг тўкин бўлишига эришишмоқда.
“Учқун” маҳалласи аҳоли хонадонларидаги томорқаларда бўлган партия вилоят ҳамда туман Кенгаши ходимлари, туман маҳаллаларидан ташриф буюрган маҳорат дарси иштирокчилари ҳудуд аҳолисининг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётганликларининг гувоҳи бўлишди.
Маҳорат дарси ҳар жиҳатдан самарали, фойдали ҳамда қизиқарли тарзда якун топиб, меҳнати ила элда эъзоз топаётган томорқачилар меҳнати эътироф этилди, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг