Депутат маҳалладаги муаммога ечим топди

24.01.2022, 15:53

Депутат маҳалладаги муаммога ечим топди

Балиқчи тумани Ботир маҳалласига қарашли Оромгоҳ кўчасининг 5 километр ички йўли абгор ҳолатда. Ёғингарчилик кўча аҳлини зада қилган. Депутат ушбу кўчанинг аҳволига беэътибор бўлмади. Кимдир мурожаат қилишини ҳам кутмади. Мазкур кўча хонадонларини ўрганиш жараёнида ўзи гувоҳ бўлган муаммога ечим топиб қўя қолди. Мутасаддиларнинг кўмаги билан шу куннинг ўзидаёқ мазкур йўлга шағал ётқизиш ишлари бошланди.

Ҳудудларни ободонлаштириш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олиш, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор шахсларга моддий, молиявий ва маънавий кўмаклашиш сингари савоб ва хайрли ишлар замирида миллатимизга хос инсоний фазилатлар мужассам эканлиги аёндир. Таъмирталаб, ёзда чанг, қишда эса лой бўлиб қоладиган йўлларни эпақага келтириш 21-“Ботир” сайлов огругидан депутатликка сайланган жонкуяр депутат Хурсаной Абдуллаеванинг доимий режасида бўлиб, ушбу йўналишдаги ишларда ҳам ўтган давр мобайнида муайян натижаларга эришилди.

Мана шундай ўзига юклатиган вазифага сидқидилдан ёндашадиган халқ ноиблари бор эканлиги уларга бўлган ишончнинг ортишига хизмат қилади. Улар масъулият билан қадам ташлайдилар. Зиммасидаги халққа камарбасталик, елкадошликни юрак билан ҳис қиладилар, виждон кўзи билан кўрадилар.

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+