Депутат шарофати билан Паркатликлар хонадонларида чироқ ўчмайдиган бўлди

24.01.2022, 15:58

Депутат шарофати билан Паркатликлар хонадонларида чироқ ўчмайдиган бўлди

Янгиобод Жиззах вилоятининг чекка туманларидан бири ҳисобланади. Халқ депутатлари туман Кенгашида фаолият олиб бораётган 9 нафар O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари туманда аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топиб, элнинг раҳматини олмоқдалар.

Тумандаги Баландчақир маҳалла фуқаролар йиғинидаги Паркат кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли бир неча йиллардан буён электр энергияси таъминотидан қийналиб келаётган эдилар.

Тумандаги фаол маслакдош дупатимиз Улуғбек Бекмуродов саъй -ҳаракатлари билан ниҳоят ушбу муаммога ечим топилди. Кўчага янги трансформатор ўрнатилди. Энди ҳар қандай об-ҳаво инжиқларига қарамай Паркатликлар хонадонларида чироқ ўчмайдиган бўлди.

Содиқжон Бобоев,

O‘zLiDeP Янгиобод туман бўлими

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+