Депутатлар эҳтиёжманд оилага ўз бизнесини бошлашга кўмаклашди
26.01.2022, 09:53

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Т. Маҳамадзияев ва Г. Тухтасиновалар аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида савобли ишга қўл урди.
Депутатлар “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи Матсаидова Дилнозага ўз тадбиркорлигини бошлаш учун тикув ательесини очилишига кўмаклашди. Дилнозанинг турмуш ўртоғи автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган, 3 нафар вояга етмаган фарзандини боқиш унинг зиммасида қолди. Дилноза оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолганлигини халқ вакилларига мурожаат қилди. Депутатлар Дилноза Матсаидовани Бектемир туманидаги бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган бепул тикув курсларига ўқитди. Уч ой давомида ўз касбининг устаси бўлиб чиққандан сўнг, унга 3 та тикув машинаси олиб беришга кўмаклашилди.
Дилноза тез фурсатда ўз бизнесини йўлга қўйди. Ҳозирда унинг қўл остида 2 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси билан кўчма светофор ўрнатилди
23.05.2022, 15:46
-
Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди
20.05.2022, 14:47
-
Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди
20.05.2022, 14:25
-
Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди
18.05.2022, 14:57
-
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
16.05.2022, 15:32
Фикрингизни қолдиринг