Чироқчилик уй бекаси 4 сотих иссиқхонадан 40 млн. сўм даромад топяпти

26.01.2022, 10:46

Чироқчилик уй бекаси 4 сотих иссиқхонадан 40 млн. сўм даромад топяпти

Чироқчи туманидаги Паканди қишлоғида истиқомат қилаётган Феруза Бекмуродова “аёли тадбиркор бўлган оила гуллаб яшнайди”, деб ҳисоблайди. Бунга у ўзинингг 4 сотих иссиқхонасида йил бўйи помидор ва бодринг етиштириб, ички бозорни таъминлаётгани, 30-40 млн сўм даромад топаётганини мисол қилиб кўрсатади.

Шу ҳудудда яшовчи аёлларнинг қизиқишини ҳисобга олиб, O'zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган "Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш маркази" аъзолари Феруза Бекмуродова хонадонида тўпланишди. Бу ҳовлига кирган депутату партия фаолларининг дили яйради. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда шу ишбилармон аёл хонадони “мастер-класс” ўтказиш учун энг мақбул маскан, дея эътироф этишди.

-Бундан мен жуда хурсанд бўлдим, - дейди Ф. Бекмуродова. –Бўлмаса, мен ҳам ўзига тўқ оила эмас эдим. Рўзғорда қийинчиликлар кўп бўлган. Иссиқхона барпо этганимиздан сўнг ишимиз юришиб кетди. Уй-жойимизни яхшилаб олдик, тўй қилдик, ҳозир энг тўқ оилалардан биримиз. Камбағалликни қисқартиришда иссиқхоналардан фойдаланишнинг, меҳнатсеварликнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бугун кўплаб опа-сингилларим менинг уйимда меҳмон бўлиб, қилган ишларимни кўриб, ибрат олишди. Уларга мен “эринчоқлик – даромаднинг душмани, ҳар доим чаққон ва серҳаракат бўлинг” деб насиҳат бердим. 

Уйда бекор ўтирмасдан ўз ҳалол меҳнати ортидан боёд-шоёд яшаётган шундай опа-сингилларимиз бор экан, албатта, турмушимиз янада фаровон бўлади.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+