Депутатлар тахиятошлик ишсиз ёшларнинг муаммоларини тинглади
26.01.2022, 15:57

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Тахиятош туманидаги «Нурлы келешек» МФЙда “Депутат ва ёшлар” мавзусида уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Шарапат Ўтемисов, Тахиятош туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Илҳом Маткаримов, Рашид Хидирбаев, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар иштирок этди.
Мулоқотда асосан бугунги кунда ёшларга берилаётган имтиёзлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ёшларнинг ўрни, бугунги кунда ёшларимиз салоҳиятининг юксалаётгани ва сиёсий жараёнларда ҳам мамлакатимиз ёшларининг фаоллиги ортиб бораётгани хусусида фикрлар алмашилди.
Бундан ташқари ёшларнинг ҳам муаммо ва таклифлари тингланди. Жумладан, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлардан Д.Жумабаев кооперация усулида инкубатор олишини, М.Вепаева субсидия асосида тикув машинасини олиб беришда, А.Камалбаев эса ёшларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ўқув курслари ташкил қилиш мақсадида бўш турган бино ажратиб берилишида ёрдам сўрашди.
Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти бўйича шу ернинг ўзида қонун доирасида тушунтирилган бўлса, айримларини ҳоким ёрдамчилари билан ўрганиб чиқишга ва назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди.
Мулоқот жараёнида бир қатор фаол ёшларга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлик эшитуви: Гулистон туман ҳокими ўринбосари ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолати бўйича ҳисобот берди
20.05.2022, 14:47
-
Зоминда депутатлар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосарининг ҳисоботини эшитди
20.05.2022, 14:25
-
Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди
18.05.2022, 14:57
-
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
16.05.2022, 15:32
-
Депутатлар бир гуруҳ ибратли оила соҳибаларини рағбатлантирди
16.05.2022, 15:28
Фикрингизни қолдиринг