Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи қониқарсиз деб топилди

26.01.2022, 16:04

Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи қониқарсиз деб топилди

O‘zLiDeP Тўрақўрғон тумани кенгашининг навбатдаги депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман кенгаши депутатлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раиси М. Бегматова, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Э. Жўраев, Д. Холматовалар иштирок этишди.

Иштирокчилар туман ҳудуд газ таъминоти бўлими ҳамда туман ичимлик суви таъминоти корхонасининг 2021 йилда амалга оширилган ишлари ва 2022 йилга режалаштирилган вазифалар юзасидан ташкилот раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишди. Баҳс-музокаралар савол-жавоблар ва муносабатларга уланди.

Хулосада туман ичимлик суви корхонаси раҳбарининг ҳисоботи қониқарсиз, деб баҳоланди ҳамда туман кенгаши сессиясига масала қилиб қўйишга таклиф берилди.

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+