Маҳалладаги муаммолар депутатлар назоратига олинди

26.01.2022, 16:05

Маҳалладаги муаммолар депутатлар назоратига олинди

Халқ депутатлари Тупроққальа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Султонбой Ахмедов ва Илхомбой Қаландаровлар "Шарлауқ" маҳалласида ўз сайловчилари билан учрашдилар.

Сайёр учрашувда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ичимлик сувини хонадонларга киритиш, ички йўлларни таъмирлаш, тунги чироқларни ўрнатиш, маҳаллага ўтадиган канал кўпригининг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва шу каби кўплаб ижтимоий муаммолар кўтарилди, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Аҳоли ички йўлларнинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлигидан норози. Ёмғир ва қор ёғиши билан ушбу йўллардан юришда аҳоли қийналади. Ёзда эса одамлар чанг тўзон остида қолади. Ушбу муаммолар депутат назоратига олинди, мутасадди раҳбарлар ечим топишга ваъда беришди.

Йиғилишда иштирок этган маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган шу каби саволларга ва оғзаки мурожаатларига депутатлар, тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан аниқ жавоблар олдилар. Ўрганиш талаб қиладиган бошқа масалалар депутатлик назоратига олинди.

-Фурқат кўчамиздаги 6 та хонадон ичимлик сувига уланмай қолган эди. Бугунги сайёр қабулда мазкур муаммо депутатимиз кўмагида жойида ҳал этилди. Туман ичимлик суви таъминоти корхонаси ходимлари шу куннинг ўзида келиб ичимлик суви қувирини хонадонимизга ўрнатиб бердилар. Депутатимиздан миннатдормиз, доим муаммоларимизни бартараф қилишга жон куйдиради, - дейди Норжон Исмоилова.  

Озода Қаландарова,

O‘zLiDeP Тупроққальа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+