OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

27.01.2022, 10:19

OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида келгуси 5 йилда мамлакатимизда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш миқдорини 80 фоизга етказиш, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналарини ташкил этиш ва мавжудларини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 21 январдаги “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон фармонида белгиланган вазифлар, эришилиши кутилаётган натижалар билан бирга, унда акс этган барча масалаларнинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка кенг қамровли тушунтирилди.

2022-2026 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича прогноз параметрларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми хозирги 3,2 млрд.сўмдан 2026 йилда 8,2 млрд.сўмга, ўзлаштирилган маҳсулотлар сони 3 350 тадан 5 100 тага, дори воситаларига бўлган талабни қоблаш даражасини 45 фоиздан 80 фоизга етказиш, фармацевтика маҳсулотлари экспорти 60 млн.доллардан
130 млн.долларга ошириш белгиланди.

Шу билан бирга, 2022-2024 йилларда умумий қиймати
370 млн.долларни ташкил этувчи 72 та фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳисобига 3905 та янги иш ўринларининг яратилиши соҳанинг ривожланиш кўрсаткичларини бажарилишига асос бўлиб ҳисобланади.

Бундан ташқари, фармонга мувофиқ фармацевтика корхоналари учун кўплаб имтиёз ва имкониятларнинг яратилганлиги, замонавий стандартларни қўллашдаги енгилликлар ва рухсат берувчи ҳужжатлар сонини қисқартирилганлиги соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларга янада юксалтиришга замин яратмоқда.

Мутасаддилар томонидан “Тошкент Фарма Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил қилинаётганлиги ҳамда унинг имкониятлари ҳақида ахборотлар берилди.

Тадбир якунида вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда OʻzLiDeP депутатлари билан фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича амалий ишлар йўл харитаси ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+