Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бор имкониятимизни сафарбар этамиз

27.01.2022, 16:30

Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бор имкониятимизни сафарбар этамиз

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар бизни янада шижоат билан ишлашга ундайди.

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар белгиланганлиги, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан,  “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” бўйича давлат дастури лойиҳаси ҳам янги стратегиядан келиб чиқиб тайёрланган. Очиқ муҳокамалар жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклифлар олинган. Улар таснифланиб ва умумлаштирилиб, дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ ташаббуслар билан тўлдирилган.

“Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз. Бу мақсадга эришиш учун эса дунёдаги ноёб демократик тузилма бўлган маҳалла институти имкониятларидан самарали фойдаланиш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, пировард натижада маҳаллани жамиятимизнинг ҳал қилувчи бўғиниѓа айлантириш вазифасини ўз олдимизга қўймоқдамиз. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлади”, деган сўзлари фаолиятимизнинг бош ғояси бўлиб қолади.

Давлатимиз раҳбари бошлаган, ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар, амалий саъй-ҳаракатлар янги тараққиёт марраларини эгаллаш, замон шиддатига мос тарзда ривожланиш, халқимиз манфаатларини таъминлашга, инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан ҳам ғоят аҳамиятлидир. 

Тараққиёт стратегияси асосида белгилаб берилган топшириқларга доир ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш, уларнинг ижроси ҳақида кенг жамоатчиликка ҳисобот бериб бориш талабини қўйганлиги ҳам масъулиятимизни икки карра ортишига хизмат қилди. Шунингдек, йиғилишда кўрилган барча масалаларни ижросини таъминлаш учун бор имкониятларимизни, кучимизни сафарбар этамиз.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+