Мақсадимиз - Ватанимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишдир

27.01.2022, 16:35

Мақсадимиз - Ватанимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишдир

Куни кеча давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишидан келиб чиққан ҳолда биз партия ходимлари ва депутатлар ҳам ўз олдимизга янгидан мақсадларни қўйдик.

Юз бераётган улкан ислоҳотларда фақат томошабин бўлиб қолмасдан бевосита унинг иштирокчиси бўлиш, ватанимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш, бир сўз билан айтганда улуғ ўзгаришларга даҳлдорликни чин қалбдан ҳис этиш ва шу ҳисни амалга ошириш бўйича режалар тузиб олдик.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзларида “Инсон қадри учун 100 та мақсад”ни ўз ичига олган тараққиёт стратегиясида белгиланган "Барча саъй-ҳаракатларимиз, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шарт”  эканлигини алоҳида таъкидладилар. Биз жамиятдаги етакчи сиёсий куч бўлган ЎзЛиДеП фаоллари, партиядан сайланган депутатлар корпуси орқали ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши, режаларнинг тўлиқ бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишимиз ва амалга ошириладиган  вазифалар бўйича аҳолининг барча қатламларига тўлақонли ва тушунарли қилиб етказиб беришимиз керак.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўзларининг депутатлик эшитувларини ҳам тизимли равишда ташкил этиши, ўз ҳудудларидаги масъул раҳбарларнинг Дастур ижроси юзасидан ҳисоботларини эшитишни ва уни сайловчиларга етказилиши бўйича аниқ режалар тузиб олишлари лозим.

Шунда “Инсон қадри учун” тамойили асосида Тараққиёт стратегияси дастури бўйича олиб борилаётган фаолият халқимизга эртанги кунига ва Президентимиз томонидан олиб борилаётган тўғри сиёсатга ишонч руҳини шакллантиради.

Муҳаммаджон Эшниёзов,

 O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зулфизар2022-01-27 18:17:59

Биз ёшлар бундай имкониятлардан фойдаланиб факат факат ишлашимиз керак УзЛиДеП партиясиданлигим мени кувонтиради


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+