“Бешкапа”да ишсиз фуқаролар қолмайди

28.01.2022, 15:58

“Бешкапа”да ишсиз фуқаролар қолмайди

Партия  Чортоқ туман Кенгаши томонидан Янги Ўзбекистонни 2022 -2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар тарғиботига багишлаб турли тадбирлар, амалий мулоқотлар ўтказилмоқда.  Туманнинг “Бешкапа” маҳалласида ташкилланган “O'zLiDeP тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди” мавзусидаги семинарда ҳам тараққиёт стратегиясида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллабай, хонадонбай ишлаш тизимининг йўлга қўйиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар хусусан, жорий йилдан ҳар бир маҳаллада “ҳоким ёрдачиси” лавозимининг жорий этилгани ва уларга юклатилган вазифалар, шунингдек, имтиёзли кредитлар, субсидиялар учун етарли миқдорда маблағ ажратилгани ва бу маблағлардан фойдаланиш тартиби ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Маҳалладаги бир нечта хонадонга кириб, уларнинг эгалари билан суҳбатлашилди, тадбиркорликни йўлга қўйиш, томорқадан фойдаланиш борасидаги тажрибалари билан яқиндан танишилди, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

– Ҳудудимизда  тадбиркорлар,  ўзини-ўзи банд қилганлар жуда кўп,- дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муродилла Тўхтаназаров – Масалан, Қобилжон Инамов хонадонидагилар ҳозирда уч минг туп палма гулларини парваришламоқда ва бундан яхшигина даромад олишяпти. Рустамжон Қурбанов оиласи 200 дан ортиқ беданани боқиш ҳисобига тирикчилигини бекаму кўст юритяпти. Шарибжон Абурахманов эса мандарин ва лимон етиштириш эвазига мўмайгина даромадга эришмоқда. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Ишларни тизимли равишда ташкил этиш ҳисобига маҳалламизда ишсизлик ва камбағалликни сезиларли равишда қисқартиришга эришамиз.   

O'zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари Элёржон Жўраев, Дилноза Холматова, туман Кенгаши раиси Икромжон Холмирзаев ҳамда аппарат раҳбари Мухриддин Қозоқовлар хонадон эгаларига оилавий  тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тўхталиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+